Дубай ҳукумати янги «Ҳавонинг энг яхши сифати» стратегияси ишга туширилгани ҳақида эълон қилди, деб ёзади UAE Inside. Беш йил (2017—2021 йиллар)га мўлжалланган стратегия мақсади — Дубайни сайёранинг ҳавоси энг сифатли бўлган шаҳарлари қаторига киритиш.
Бунинг учун амирлик ҳукумати кутилган натижага эришиш имконини берувчи, 500 миллион дирҳамлик қатор дастур ва ташаббусларни ишлаб чиқди. Қўйилган вазифаларни изоҳлар экан, Дубай миниципалитети бош директори Ҳусайн Носир Лута стратегияни ишлаб чиқишга тахминан 12 ой вақт кетганини таъкидлади.
«Бу атроф-муҳитни яхшилаш учун қўйилган муҳим қадам бўлади ва дубайликлар саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади», — деди у.
Изоҳ (0)