АҚШнинг Аляска штатидаги Хэйнс округида Piper PA-30 енгил моторли самолёти ҳалокатга учраши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, бир киши оғир жароҳат олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
KTVA телеканалига кўра, самолёт парвоздан сўнг кўп ўтмай қулаб тушди. Жароҳатланган йўловчи касалхонага етказилди.
АҚШ транспортда хавфсизлик бўйича миллий кенгаши ҳалокат сабабини ўрганишга киришди.
Изоҳ (0)