Президент Дональд Трамп АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Италиядаги базаси ҳарбий хизматчилари билан мулоқоти чоғида Канада бош вазири Жастин Трюдонинг номини норасмий тарзда эслаб ўтди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
База яқинида қўним топган хусусий вертолёт ҳақида гапирар экан, Трамп у «бош вазир Абэ» ёки «канадалик Жастин»га тегишли бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.
«Буюк инсонлар. Биз бу ҳафтада кўплаб дўстлар орттирдик. Улар чиндан ҳам яхши одамлар», — таъкидлади Трамп.
Изоҳ (0)