«Ал-Қоида» шохобчаларидан бири — Ливиядаги «Ансор аш-Шариа» гуруҳи фаолиятини тўхтатишини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Вашингтон ўз вақтида ушбу гуруҳ зиммасига 2012 йили Бенгази шаҳрида амалга оширилган теракт учун жавобгарликни юклаганди. Мазкур теракт оқибатида АҚШнинг Ливиядаги элчиси Кристофер Стивенс ўлдирилганди.
Ўз қарорини катта талофатлар ва раҳбариятнинг йўқ қилиниши билан изоҳлаган «Ансор аш-Шариа» БМТ Хавфсизлик кенгаши ва АҚШ томонидан террорчи ташкилотлар рўйхатига киритилганди.
Изоҳ (0)