Ҳиндистонда биринчи бор Зика вируси юқиши билан боғлиқ ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти баёнот берди, деб хабар қилади «Корреспондент.net».
Ҳозирча учта ҳолат тасдиқланди. Биринчи ҳолат ўтган йилнинг ноябрида, қолганлари эса шу йилнинг январь ва февраль ойларида қайд қилинган ва яқинда тасдиқланган.
Шунга қарамай, халқаро ташкилот ҳозирча Зика вирусининг глобал таҳдидига бериладиган баҳони ўзгартиришга шошилмаяпти, негаки у асосан Жануби-Шарқий Осиёда тарқалмоқда.