Манчестердаги терактни амалга оширганликда гумон қилинаётган Салмон Обидийнинг укаси Хошим БМТнинг Ливиядаги миссияси раҳбарига ҳужум тайёрлаган. Бу ҳақда, дипломатик доиралардаги манбаларга таяниб, Telegraph маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
Дипломатларга кўра, Хошим Обидий БМТ бош котибининг Ливиядаги махсус вакили Мартин Коблер кортежини 2017 йил бошида, Триполига сафар давомида портлатишни режалаштирган жангарилар гуруҳида етакчи роль ўйнаган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари кичик Обидий ва унинг шерикларини бир неча ой кузатган ва терактнинг олдини олишга муваффақ бўлинганди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Салмон Обидийнинг укаси Манчестерда тайёрланаётган теракт ҳақида билгани, бироқ бу қачон ва қаерда содир бўлишидан бехабар бўлгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)