Исроил қамоқхонларидаги фаластинлик маҳбуслар 40 кун давом этган оммавий очликни тўхтатди. Бу ҳақда Исроил қамоқхоналари бошқармаси маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
800 дан ортиқ маҳбус 17 апрелда бошланган очликни Халқаро Қизил Хоч қўмитаси ва Фаластин вакиллари билан музокаралардан сўнг тўхтатди. Мазкур музокаралар натижасида қамоқхоналарда тутиб туриш шароитларини ўзгартириш тўғрисидаги келишувга эришилди.
Очликни ушбу акцияда иштирок этган барча маҳбуслар тўхтатган ёки йўқлигига аниқлик киритилмади.
Ҳозирда Исроил қамоқхоналарида асосан хавфсизлик соҳасидаги жиноятлари учун турли муддатларга ҳукм қилинган 6 мингга яқин фаластинлик маҳбус сақланмоқда.
Изоҳ (0)