Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базасида йил охирига қадар учувчисиз учиш қурилмалари баталёни шакллантирилади. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони Владимир Зарудницкий маълум қилди, деб хабар беради «Диалог».
Зарудницкий қурилмалар сонига аниқлик киритмади, бироқ улар «Орлан» ва «Элерон» комплексларининг замонавий модификацияси эканлигини айтиб ўтди.
Шунингдек, ҳарбий база «Ураган» ялпи ўт очиш реактив тизимлари дивизионига ҳам эга бўлди. Мазкур тизим тоғ ҳудуди шароитида 35 километгача масофада марраларни самарали нишонга олиш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россиянинг «Искандер-М» оператив-тактик ракета комплекслари МДҲнинг «Душанбе—Аксилтеррор–2017» машқлари доирасида илк бор Тожикистонга етказилгани билдирилганди.
Изоҳ (0)