АҚШ президенти Дональд Трамп америкалик ҳарбий хизматчиларнинг Италиядаги Сигонелле базасида қилган чиқиши чоғида терроризмни таг томири билан йўқ қилишга яна бир бор ваъда берди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Терроризм — бу таҳдид, катта таҳдид. Бироқ биз ғалаба қиламиз», — деди Трамп.
Бунгача Трамп «Катта еттилик» мамлакатлари саммитида қатнашган эди. Унинг сўзларига кўра, у ва Америка делегацияси мазкур тадбир давомида «кўплаб яхши дўстлар орттиришга» муваффақ бўлган.
Бундан ташқари, АҚШ раҳбари ўзининг Саудия Арабистонига ташрифини ҳам ёдга олиб, араб мамлакатлари етакчилари билан террорчиликка қарши курашни муҳокама қилганини эслатиб ўтди.
«Биз террорчиликни молиялаштирувчи каналларни йўқ қилишга масъул бўлган ишчи гуруҳини ташкил этдик», — дея маълум қилди АҚШ президенти.
«Биз, шунингдек, Эрон тузумини унинг душманона ва барқарорликка таҳдид солувчи фаоллигини ҳам чеклаймиз. Эрон ҳеч қанақасига ядровий қуролга эга бўлмаслиги лозимлигини биз тасдиқладик», — деди Трамп.
Изоҳ (0)