Жанубий Қозоғистон вилоятида Рамазон ойи муносабати билан бепул такси хизмат кўсатишни бошлади. Бу ҳақда, «Казинформ» агентлигига таяниб, «1news.uz» хабар берди.
27 май, шанба куни эрталаб Ўтрор туманида тўртта такси машинаси йўловчиларни манзилига бепул элтиб қўйишни бошлагани билдирилмоқда.
«Бугундан Ўтрорда Рамазон ойи муносабати билан тушгача ‘Бепул такси’ хизмат кўрсатишни бошлади. Хайрли ишда қатнашиш ва акцияга қўшилиш истагида бўлганларни ташкилотчилар ‘Арслонбоб’ масжидига мурожаат этишларини сўрайди», — дейилади маҳаллий фуқаро Еркеғали Танатаровнинг Facebook’даги саҳифасида қолдирилган хабарда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган фотоларга кўра, ташаббус масжидга тегишли. Машиналарда «‘Арслонбоб’ масжидининг ёшлар ишлари бўйича вакиллиги» деган ёзувни кўриш мумкин.
Изоҳ (0)