Хитойнинг Тяньцзинь шаҳри жамоат хавфсизлиги бошқармаси собиқ раҳбари У Чаншунь ўлим жазоси ва мол-мулкини мусодара этишга ҳукм қилинди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар берди.
Ҳукм ижроси икки йилга қолдирилди, бироқ енгиллаштирилиши мумкин эмас.
У Чаншунь давлатнинг салкам 50 миллион доллар маблағини ўзлаштирганлиги ва 2,3 миллион доллар пора олгани учун шундай жазога лойиқ кўрилди.
Суд собиқ мансабдор терговда айбига иқрор бўлгани ва бошқа жиноятларни очишга кўмак берганини ҳисобга олгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)