Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Россия авиацияси Суриянинг Ракка шаҳридан Пальмирага йўл олган 32 пикап ва ИШИД террорчилик гуруҳининг 120 жангарисини йўқ қилди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлигига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

«25 май куни 39 пикапда қуроллар билан Пальмирага йўл олган террорчилар колоннаси Россия ҳарбий-космос кучлари самолётлари томонидан аниқланди ва йўқ қилинди», — деди вазирлик вакили.

Унинг сўзларига кўра, пикапларда катта калибрли пулемётлар бўлган.

Ҳозирда Россиянинг учувчисиз учар қурилмалари террорчилар Раккадан чиқиши мумкин бўлган йўлларни кеча-кундуз назорат қилмоқда.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар