Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ироқ маъмурияти Мосулдаги аёлларнинг ниқоб ўраб юришини тақиқлади. Sky News хабарига кўра, мазкур тақиқ хавфсизлик нуқтаи назаридан жорий этилган.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Хабар беришларича, ИШИД жангарилари бошни ёпиб турувчи либослардан фойдаланиб, яшириниши мумкин, шу сабабли мазкур тақиқ жорий этилган.

Бундан ташқари, маҳаллий вақт билан соат 18:00 дан сўнг мотоциклда ҳаракатланиш ҳам тақиқланди. Белгиланган тартибни бузганлар жазоланиши айтилмоқда.

Шунингдек, электроника маҳсулотлари билан савдо қилувчи дўкон эгаларига телефон ва сим-карта сотиб олган ҳар бир харидор ҳақидаги ахборотни тўплаб бориш мажбурияти юкланган.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар