ИШИД террорчилик ташкилоти Мисрда насронийларга нисбатан амалга оширилган теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда, террорчиларнинг баёнотига асосланиб, Reuters хабар бермоқда.
Баёнотда қайд этилишича, террорчилар назорат-ўтказиш пунктида автобусларни тўхтатиб, ҳужумни ташкил этган.
26 май куни Мисрнинг Миня вилоятида теракт юз берди: қуролланган шахслар насроний зиёратчиларни олиб кетаётган икки автобусга ҳужум қилди.
Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 28 киши ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)