Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

«Ўзбекистон» телеканалидаги «Ахборот» ва «Таҳлилнома», «Тошкент» телеканалидаги «Пойтахт» ҳамда «Ёшлар» телеканалидаги «Давр» ахборот кўрсатувлари ёпилади, дея хабар бермоқда UZ24 Миллий телерадиокомпанияга таяниб.

Фото: UZ24

Фото: UZ24

Барча янгиликлар дастурлари «Диёр» канали ва «Тошкент» радиоканали базасида очиладиган «Ўзбекистон 24» кеча-ю кундуз ахборот телеканали орқали трансляция қилинади. Янги телеканал очиладиган аниқ сана ҳозирча номаълум.

«Ахборот», «Пойтахт» ва «Давр» «Ўзбекистон 24» телеканали ишга тушгунича эфирга чиқишда давом этади.

МТРК тизимида «Ўзбекистон 24» каналининг очилиши тўғрисидаги қарорни Президент Шавкат Мирзиёев май бошида имзолаган эди. Телеканал мамлакатдаги сиёсий, иқтисодий, маданий ва спорт соҳаларида юз бераётган ҳодисаларни тезкорлик билан ёритади. Шунингдек, чет элларда каналнинг ўз мухбирлик пунктлари бўлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар