24 майнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Марказий банк раиси Файзулла Муллажонов вафот этди. Дафн маросими 24 май куни бўлиб ўтди.
2. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тузилди. Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига айлантирилди.
3. «Ўзбекнаво»нинг собиқ бош директори Азамат Ҳайдаров «Ўзбекконцерт»га раҳбар этиб тайинланди. Абдуғани Сангинов эса «Ўзбекгидроэнерго» раҳбари этиб тайинланди.
4. Алишер Усмонов Навальнийга иккинчи видеомурожаатини йўллади. Бу мурожаатга жавобан, Навальний Усмоновни «лайк» тўплашда айблади.
5. 10 йиллик танаффусдан сўнг Андижондаги ҳовлисига қайтган паловхўр Руслан Чагаев билан суҳбат. «Ўзбекистонга келиб вазнимни 10 килограммча ошириб олдим».
Изоҳ (0)