Олмаота бозорларидан бирида ички ишлар бўлинмаси ходимлари ёлғиз ўзи кезиб, ўткинчилардан садақа сўраб юрган 9 ёшли болани аниқлади, деб ёзади Kazakhstan Today.
Бола қозоқ тилида жуда яхши гапиргани учун унинг исм-шарифи ва онаси қаердалигини тезкорлик билан аниқлашди. Улар Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, Қозоғистонга ташрифи «шахсий» деб кўрсатилган. Маълум бўлишича, боланинг онаси ҳам тиланчилик билан шуғулланади.
Аёл ўз фарзандини қаровсиз қолдириш натижасида жавобгарликка тортилиш ҳақида огоҳлантирилди. Бундан ташқари, унинг фуқароларга хиралик билан муносабатда бўлиши юзасидан маъмурий қонунбузарлик ҳақида далолатнома тузилди.
Изоҳ (0)