Россиянинг Краснодар ўлкаси Красноармейский туманида аёл судьянинг турмуш ўртоғи ўз фермасида қулларни сақлаган, деб ёзади «1news.uz». Эркак итоат қилмаган қулларни ўлдирган ва жасадларни кўмиб ташлаган. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, қуллар фермада ишлаш учун келган Ўзбекистон фуқаролари бўлган.
Ўлкадаги ахборот порталларидан бири вазият билан таниш манбасига таяниб маълум қилишича, тунда икки қул фермадан қочиб, ички ишлар бош бошқармасига келган ва ҳамма воқеани айтиб берган. Аммо маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари ҳодисани хаспўшлашга ҳаракат қилмоқда. Туман аҳолиси қўрқув ичида, деди манба.
Унинг фикрича, ишга судьялар аралашган, шу туфайли бу масала босди-босди бўлиб кетиши мумкин.
Изоҳ (0)