• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги: Коллежларга қабул квоталарини прогнозлаштиришда меҳнат бозори конъюнктураси инобатга олинади

    Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутахассислари Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 18 майдаги № Ф-4941-сонли фармойишига шарҳ бериб ўтди. Вазирлик вакилининг «Дарё»га маълум қилишича, қарор ижросини таъминлаш учун мамлакатдаги етук олимлар, амалиётчи мутахассислар, таълимда ижтимоий шерикчилик вакиллари, зарур соҳалар бўйича хорижий экспертларни жалб этилади. Қуйида шарҳлар матнини тўлиқ келтирамиз.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, меҳнат бозорининг талабларига мос юқори малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттириш, таълим сифатини баҳолашнинг халқаро стандартларини жорий этиш, бу соҳада илм-фан ютуқларини амалиётга татбиқ этишнинг самарали механизмларини яратиш орқали ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш мақсадида Ўзбекистон Президенти 2017 йил 18 майда «Ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизимини янада ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича Республика комиссиясини тузиш тўғрисида»ги № Ф-4941-сонли фармойишга имзо чекди.

    Ушбу фармойишда ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизимини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича қуйидаги йўналишларда вазифаларга асосий урғу бериш назарда тутилади:

    иш берувчи корхоналар, ота-оналар, ўқувчилар ва бошқа манфаатдор томонлар вакиллари ўртасида ижтимоий тадқиқотлар ўтказиш асосида касб-ҳунар таълими дастурларини ўқитиш муддати бир йилдан тўрт йилгача бўлган, универсал касб-ҳунар таълим дастурларидан чуқур ихтисослаштирилган, мураккаб таълим дастурларигача табақалаштириш;

    касб-ҳунар коллежларини уларда жорий қилинадиган табақалаштирилган таълим дастурлари асосида тоифалаш, туман (шаҳар) хариталарида жойлашишини белгилаб чиқиш, битирувчиларни таълимнинг кейинги босқичларида ўқишини давом эттиришининг ҳуқуқий асосларини белгилаш;

    ўрта махсус касб-ҳунар таълими стандарти талабларини таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи, халқаро квалификация рамкалари, профессионал стандартлар талабларига мувофиқлигини ўрганиш, тизимни халқаро андозалар талабларига уйғунлаштириш;

    ўрта махсус касб-ҳунар таълимининг тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликлар бўйича умумдавлат таснифлагичини таҳлил қилган ҳолда хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг янгиланган таснифлагичига мослаштириш;

    ёшларнинг ижтимоий онг ва тафаккурини шакллантиришга, юқори технологик муҳитда самарали фаолият олиб боришига, замонавий технологияларни яратиш ва ўзлаштиришга асос бўлиб хизмат қиладиган фанларга урғу бериш асосида фанлар сонини оптималлаштириш;

    таълим олиш ва касб ўрганиш тамойили асосида Ўзбекистонда шаклланаётган тажрибани тизимлаштириш, катта ёшдагиларни ўқитиш ва уларга ҳунар ўргатиш бўйича нодавлат секторини давлат узлуксиз таълим тизими билан интеграциялаш;

    ҳудудлар бўйича касб-ҳунар коллежларига қабул квоталарини прогнозлаштиришда иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар, меҳнат бозори конъюнктурасини инобатга олган ҳолда эҳтиёжни аниқлаш, ишлаб чиқариш амалиётларини ташкил этиш, коллеж битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, унинг мониторингини юритишда вазирликлар ва идоралар ўртасида барқарор ахборот алмашинувини йўлга қўйиш бўйича янги тизимни жорий қилиш;

    олис ҳудудлардаги касб-ҳунар коллежларида мутахассис тайёрлашда иқтисодиёт эҳтиёжлари, иш берувчилар манфаатларини инобатга олган ҳолда ўқувчи ёшларнинг, айниқса қизларнинг касб-ҳунар эгаллашида уларнинг келажак ҳаёти, оила қуриши, рўзғор юритиши, фарзандини соғлом ва баркамол қилиб вояга етказиши каби ўта муҳим бўлган билим ва кўникмаларни шакллантиришга қаратилган таълим дастурларини жорий қилиш;

    таълим мазмунини инвестиция лойиҳалари кўлами, яратилаётган иш ўринларининг янгиланган малака талаблари асосида даврий равишда такомиллаштириб бориш механизмини яратиш ва жорий қилиш, йирик инвестиция лойиҳалари таркибига ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш компонентини киритиш;

    ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш ва ўқувчиларнинг маънавий дунёқараши шаклланишини танқидий ўрганиб чиқиш, ўқувчиларнинг билим олиш, касб-ҳунар ўрганишга бўлган қизиқишларининг сусайиб бориши, давоматнинг пасайиши каби ҳолатларни таҳлил қилган ҳолда педагогик жараёнга янги шакл ва услублар жорий қилиш;

    ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларида китобхонлик маданияти шаклланишини рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқиш, мавжуд ўқув адабиётларини замон талабларига мослаштириш, такомиллаштириш, мазмунан ва шаклан бойитишга қаратилган қўшимча адабиётлар яратиш;

    ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини ҳамда уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича мавжуд муассасалар фаолиятини такомиллаштириш;

    ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий салоҳияти ва педагогик маҳоратини ошириш, илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари, хорижий тилларни ўзлаштиришни кундалик вазифасига айлантирадиган янги механизмни яратиш;

    ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларини замонавий ахборот-коммуникация технологиялари тизимлари ҳамда замонавий компьютер техникаси билан таъминлаш чораларини кўриш, ўқитувчи ва ўқувчиларни таълим ҳамда ўқитиш тизимига доир статистик, методик маълумотларни олишга, ахборотлар базаси ва замонавий ахборот-қидирув тизимларидан фойдаланишга имкониятлар яратиш;

    касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг тадбиркорлик қобилиятини аниқлаш, мустақил бизнес юритиш соҳасидаги фан дастурларини такомиллаштириш;

    ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида халқаро баҳолаш дастурлари асосида ўқувчиларнинг умумтаълим фанлари бўйича билимларини ташқи баҳолаш дастурларини жорий қилиш;

    таълим муассасалари замонавий ўқув-лаборатория жиҳозлари, асбоб-ускуна, техника билан таъминланганлик даражаси ва уларнинг яроқлилик ҳолатини ўрганиш натижалари асосида таълим муассасаларини замон талабларига жавоб берадиган ўқув-лаборатория жиҳозлари, асбоб-ускуна, техника билан таъминлаш, уларнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш.

    Юқорида белгиланган барча вазифалар бўйича мамлакатдаги етук олимлар, амалиётчи мутахассислар, таълимда ижтимоий шерикчилик вакиллари, зарур соҳалар бўйича хорижий экспертларни жалб этган ҳолда ижросини таъминлаш чоралари кўрилади.

    23.05.2017, 20:43   Изоҳ (0)   11473
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Россия ички ишлар вазири Владимир Колокольцевни қабул қилди

    23.05.2017, 20:25

    Тошкентни ўзгартирадиган Ян Гейл: Йўллар эмас, кўчалар қурмоқ керак

    23.05.2017, 20:15

    Молия институти ректори Баҳодир Бегалов Давлат статистика қўмитаси раиси этиб тайинланди

    23.05.2017, 19:55

    Нью-Йорк, Москва, Олмаота қиёфасини ўзгартирган архитектор Тошкентни одамларга қулайлаштириш учун тавсиялар тайёрлайди

    23.05.2017, 19:04

    «Саломатлик поезди» Оролбўйи аҳолисига 15 млрд сўмлик дори-дармон, озиқ-овқат ва кийим-кечаклар олиб келди

    23.05.2017, 18:32

    Солиқ қўмитаси назорат-касса машинаси ва тўлов терминалидан фойдаланмаслик бўйича ўтказган 429 та текширувининг барчасида қоидабузарликларни аниқлади

    23.05.2017, 18:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина Озарбайжондан газ сотиб олмоқчи

    Дунё | 13 июл, 21:55

    Трамп Мексика ва Европа Иттифоқи товарларига 30 фоизлик бож солади

    Дунё | 13 июл, 21:30

    “Исроил Эрон президентини ўлдиришга урингани учун товон тўлайди” — эронлик амалдор

    Дунё | 13 июл, 21:05

    Украинада разведка ходимини ўлдиришда гумонланган россиялик агентлар йўқ қилинди 

    Дунё | 13 июл, 20:40

    Озарбайжон Сурияга газ етказиб беради

    Дунё | 13 июл, 20:15

    Аризонада 18 йилда илк бор вабодан ўлим қайд этилди

    Дунё | 13 июл, 19:45

    Эрон МАГАТЭ билан “янгича форматда” ҳамкорлик қилади

    Дунё | 13 июл, 19:27

    Санкт Петербургдаги миграция марказида фуқаролар темир панжаралар ичида ётганига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 18:59

    Путин 25 йил олдин президент бўлишни хоҳламаганини айтди

    Дунё | 13 июл, 18:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.