• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентни ўзгартирадиган Ян Гейл: Йўллар эмас, кўчалар қурмоқ керак

    Тошкент — ажойиб шаҳар, лекин бу шаҳар ўз куч-ғайратини автомобилларга эмас, балки одамлар учун қулайликлар яратишга йўналтирса, янада яхшироқ бўла олади. Бу фикрни даниялик архитектор Ян Гейл Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича «Газета.uz»га берган интервьюсида айтиб ўтди.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    «Жаҳоннинг кўплаб шаҳарлари ҳамма қулайликлар автомобиллар учун яратиладиган, барча ҳаракатлар шахсий транспортни оммалаштиришга қаратилган босқичдан ўтиб бўлган. Бироқ ҳозир тескари тенденция кузатилмоқда. Жаҳонда шахсий автомобиллардан фойдаланишнинг чўққиси етти йил аввал — 2009 йили забт этиб бўлинган», — дея таъкидлади шаҳар муҳитининг сифати ва жамоат ҳудудларини лойиҳалаштириш бўйича жаҳон тан олган эксперт.

    Мавзуга доир: Нью-Йорк, Москва, Олмаота қиёфасини ўзгартирган архитектор Тошкентни одамларга қулайлаштириш учун тавсиялар тайёрлайди

    «Автомобильлар учун қулай бўлган шаҳарларни қуриш ҳозир урфда эмас, бу ғоя эскириб бўлди. Шаҳарнинг янги шиори шундай: ‘Livability, not mobility of cars’ (‘Ҳаёт учун яроқлилик, автомобиллар ҳаракати учун шароит яратиш эмас’)», — дея қайд этди Ян Гейл.

    У Тошкентда архитекторлар учун ўтказилган семинарда айтган гапларини такрорлади: «Тошкентда асфальт ҳаддан ташқари кўп. Шаҳрингиз автомобилларга нисбатан жуда дўстона муносабатда. Модомики, шаҳар автомобилларга дўстона муносабатда бўлар экан, автомобиллар сони унда фақат кўпаяди. 10 йилдан кейинги аҳволни тасаввур қилинг: бу — чексиз тирбандликлар, нафас олиб бўлмайдиган ҳаво дегани; Пекинни ёдга олинг».

    Ян Гейлнинг таъкидлашича, Тошкент одамларга нисбатан кўпроқ дўстона муносабатда бўлмоғи лозим. Шаҳарга мақсади одамларнинг турмуш сифатини ошириш бўлган янги режалаштириш сиёсати керак. «Биз келажакда Тошкентда қандай бўлишини истаймиз? Бизга навбатдаги Лос-Анжелес ёки Мумбай керакми? Ёки мақсадимиз одамлар учун қулай шаҳарлар рейтингида пешқадамлик қилаётган Копенгаген, Мельбурн, Сидней, Окленд, Вена даражасига етишми? Бу шаҳарларда асосий эътибор автомобиллардан пиёда сайрлар учун шароит яратиш ва жамоат транспортини ривожлантириш томон ўзгарган».

    «Автомобильлар одамларни ўзига бўйсундирган эмас, балки одамларнинг эҳтиёжлари учун хизмат қиладиган, аҳолига мослаштирилган шаҳар бўлиш учун Тошкентда барча имкониятлар бор. Асосий вазифа — одамларни бахтиёр қилиш, машиналарни эмас», — деб ҳисоблайди Ян Гейл.

    Энг асосийси, унинг фикрича — ҳозирда ўзгаришлар учун сиёсий ироданинг борлигидир. «Тошкент ҳокимлиги бизнинг таклиф қилганининг ўзиёқ ҳукумат одамлар учун мўлжалланган шаҳар қуриш мақсадида экани ва бундан манфаатдорлиги белгисидир», — деди у. «Мен Нью-Йорк, Лондон, Москвада таклиф қилинган маслаҳатчи сифатида ишлаш шарафига муяссар бўлганман. Бу шаҳарлардаги кескин ўзгаришларни кўриш кишини қувонтиради. Яқиндан бери Олмаотада ишлаяпмиз, у ерда ҳам бизнинг ғояларимиз татбиқ этилмоқда», — деди архитектор.

    Самарқандда серсоя кўчаларнинг кўплиги ва пиёдалар учун мўлжалланган ҳудудларнинг мавжудлиги Ян Гейлни яхши маънода ҳайрон қолдирган. Лекин бу ерда ҳам «кўчалар ўрнига йўллар қурилмоқда». Кўчаларни торайтириш, йўл ўртасидаги ажратувчи тўсиқларни олиб ташлаш, автомобилларнинг тезлигини камайтириш, одамларнинг йўллардан ўтишини осонлаштириш, кўпроқ дарахт экиш билан шаҳарни янада қулай қилиш мумкин.

    Мавзуга доир: Тошкентда асфальт жуда кўп эканини танқид қилган Ян Гейл Самарқанддаги обидалардан ҳайратга тушди

    «Одамлар шаҳарнинг бир қисмидан бошқасига, йўлнинг бир томонидан иккинчи томонига хавфсиз етиб/ўтиб олиш имконига эга бўлишлари муҳим аҳамиятга эга. Бу савдо-сотиқнинг ривожига ижобий таъсир кўрсатади ва шаҳарни янада қулайлаштириб, унинг сифатини оширади. Шу сабабли ҳам йўллар эмас, кўчалар қурмоқ керак», — деб ҳисоблайди Ян Гейл.

    «Бугун Тошкентдаги аксарият йўллар автомагистралларга ўхшайди, асосий вазифа эса уларни шаҳар миқёсига, одамларга мувофиқлаштириш бўлиши лозим», — дея қайд этди у.

    Мавзуга доир: Тошкентга келганига бир кун бўлган Ян Гейл шаҳарда асфальт жуда кўп эканини танқид қилди. У ким ўзи?

     

    23.05.2017, 20:15   Изоҳ (0)   40833
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Молия институти ректори Баҳодир Бегалов Давлат статистика қўмитаси раиси этиб тайинланди

    23.05.2017, 19:55

    Нью-Йорк, Москва, Олмаота қиёфасини ўзгартирган архитектор Тошкентни одамларга қулайлаштириш учун тавсиялар тайёрлайди

    23.05.2017, 19:04

    «Саломатлик поезди» Оролбўйи аҳолисига 15 млрд сўмлик дори-дармон, озиқ-овқат ва кийим-кечаклар олиб келди

    23.05.2017, 18:32

    Солиқ қўмитаси назорат-касса машинаси ва тўлов терминалидан фойдаланмаслик бўйича ўтказган 429 та текширувининг барчасида қоидабузарликларни аниқлади

    23.05.2017, 18:06

    Ўзбекистон ва Россия ички ишлар вазирлари ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги протоколни имзолади

    23.05.2017, 17:26

    Абдулазиз Комилов Европа парламентининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кичик қўмитаси делегациясини қабул қилди

    23.05.2017, 16:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35

    “Дўстлик” чегара божхона постида 12,7 минг долларни яширинча олиб чиқаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:30

    Жамоат тартибига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахс БААдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:10

    Дунёнинг энг гўзал 10 нафар аёл теннисчилари

    Лайфстайл | 4 июн, 22:55

    Инсофсиз рақобат ёхуд кўчирмакаш “Сурхон ошпази”: хорижий компания шикоят билан чиқди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:50

    Самарқандда трансформатор ёниб кетди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.