Даниялик жаҳонга машҳур архитектор Ян Гейлнинг жамоаси Ўзбекистон пойтахти бош режасини яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади. «Газета.uz» хабарига кўра, Тошкент ҳокими Раҳмонбек Усмонов ва Ян Гейл бу ҳақда келишиб олган.
Тавсиялар транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш, кўчалар ва тротуарларни реконструкция қилиш, дарё ва каналлар бўйида дам олиш ҳудудларини яратиш, яшил зоналар ва парклар ташкил этиш ва бошқа шу каби йўналишлар бўйича ишлаб чиқилади.
Хабар беришларича, Тошкент ҳокимининг таклифи ва SFI Management компанияси кўмагида, Ян Гейл «одамлар учун мўлжалланган шаҳар» бўйича ўз қарашларини баён қилиш учун яна бир бор Тошкентга ташриф буюради.
Изоҳ (0)