Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 майдаги ПФ-5051-сонли фармонига асосан Баҳодир Бегалов Абдусаломович Давлат статистика қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.
Баҳодир Бегалов 1968 йилда Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида туғилган. Олий иқтисодий маълумотга эга. 1992 йилда Москва иқтисод-статистика институтини битирган. 1992—2012 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида 3-категория муҳандиси, катта ўқитувчи, доцент, ўқув ишлари бўйича декан муовини, декан, проректор лавозимларида ишлаган.
2012—2016 йилларда Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган. Ўриндошлик асосида ТДИУнинг «Иқтисодиётда ахборот тизимлари» кафедраси профессори лавозимида фаолият кўрсатган.
2016 йилнинг апрелидан буён Тошкент молия институда ректор лавозимида ишлаб келаётганди.
«Газета.uz»нинг ёзишича, 2010 йилдан бери Ўзбекистон давлат статистика қўмитасига Ботир Тўраев раҳбарлик қилиб келаётганди.
Изоҳ (0)