Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Украина президенти Пётр Порошенко турмуш ўртоғи билан Киевда бўлиб ўтаётган «Китоб арсенали» халқаро фестивалига ташриф буюрди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Фото: «Корреспондент.net»

Фото: «Корреспондент.net»

«Бу ердаги беқиёс муҳит мени ҳайратга солди. Фестивалга киришдаги узундан-узоқ кутиш мени қувонтирган ягона навбат бўлса ажаб эмас», — дея таъкидлади Порошенко.

Украина президенти санъат тарихига оид адабиётлар, жумладан, «Казимир Малевич. Киев даври, 1928—1930 йиллар», «Соф санъат каталоги», шунингдек, болалар учун китобларни харид қилди.

Порошенко ҳозирда Канада ташқи ишлар вазири бўлган Христи Фриланднинг «Плутократлар: глобал даражадаги ўта бой шахсларнинг гуллаб-яшнаши ва қолган барчанинг таназзули» деб номланган китобини ҳам сотиб олди. Унда плутократия — давлатнинг бадавлат табақа манфаатларига хизмат қилиши ва меҳнаткашлар ҳуқуқи поймол этилиши жараёни акс этган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар