Мисрлик таниқли мусаввир Саад Муҳаммад Қуръони каримнинг ўзи тайёрлаган ғаройиб нусхаси Гиннеснинг рекордлари китобига киритилишига умид қилмоқда. Бу ҳақда «Islam-today.ru» маълум қилди.
Мазкур иш учун рассом 3 йил вақт сарфлади. Унинг ғаройиблиги шундаки, муқаддас китобнинг узунлиги 700 метрдан иборат.
Лойиҳани мусаввирнинг ўзи молиялаштиришига тўғри келди, шу сабабли унинг яратилиши бир неча йилга чўзилиб кетди.
Агар Саад Муҳаммаднинг меҳнати Гиннес китобига киритилса, энг узун Қуръони карим нусхаси сифатида дунё рекордини ўрнатади.
Изоҳ (0)