Сицилия мафияси раҳбарларидан бири — 67 ёшли Жузеппе Даинотти 22 май куни Палермо шаҳри марказида отиб ўлдирилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, Дзиза туманидаги ўқ овозлари маҳаллий вақт билан эрталабки соат 8:00 да эшитилган. Мафия раҳбари ўша пайти кўчадан велосипедда ўтаётган эди. Унинг танасини маҳаллий аёллардан бири топиб олди.
Даиноттининг бошига ўқ узилди. Тахминларга кўра, қотиллар икки киши бўлиб, улар воқеа жойига мотоциклда келган. Дастлабки маълумотларга қараганда, ҳуқуқ-тартибот органлари «Коза ностра»нинг турли «авлод»лари ўртасидаги ҳисоб-китоб қотилликка сабаб бўлганини айтмоқда.
Изоҳ (0)