Япония полицияси ўтган йил декабрида 600 миллион иенага тенг (5,4 миллион доллар) олтин қуймалар туркумини алдов йўли билан қўлга киритишга алоқадорликда гумон қилиб, 10 дан ортиқ кишини қўлга олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
NHK телеканалига кўра, тергов видеокузатув манбалари таҳлили ва қимматбаҳо металлар савдосига алоқадор компания ва дўконлар текшируви йўли билан амалга оширилди.
Ҳодиса 2016 йил 14 декабрда Кюсю оролидаги Фукуока шаҳрида юз берди. Олибсотарлар гуруҳи жомадонларда 100 килограммдан ортиқ тиллани қимматбаҳо металлар савдоси билан шуғулланувчи компанияга олиб кетаётганида уларни полиция кийимидаги кишилар тўхтатади. Улар контрабандага қарши кураш баҳонасида юкни тортиб олади ва машинада яширинади.
Қўлга олинганлар орасида бевосита жиноятга алоқадор шахслар ва ўғирланган қуймаларнинг бир қисмини сотишга ёрдам берган савдогарлар борлиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)