ИШИД террорчилик ташкилоти жангарилари Суриянинг асосий қуролли гуруҳи бўлмиш «Аҳрор аш-Шом»нинг мамлакат шимолидаги Идлиб вилоятида жойлашган штабида рўй берган иккита портлаш бўйича масъулиятни ўз бўйнига олди. Бу ҳақда Associated Press’га таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Қўшалоқ теракт 21 май, якшанба куни «Аҳрор аш-Шом»нинг вилоят шарқидаги Талл-Товкан аҳоли пунктида жойлашган штабида содир бўлганди. «Ал Маядин» телеканалининг хабар беришича, 40 га яқин жангари ҳалок бўлган, яна 150 нафар одам жароҳат олган. Ҳужумдан мақсад «Аҳрор аш-Шом» штаби бўлган. Террорчи худкуш бино ичига кирган ва «аҳрорийлар» йиғилишида ўзини портлатиб юборган. Яна бир портловчи қурилма штаб-квартира олдида портлаган.
Таъкидланишича, бино ичидаги барча ҳалок бўлган. Улар орасида «Аҳрор аш-Шом»нинг ҳарбий етакчиси Абу Аммар лақабли Али ҳам бўлган.
Изоҳ (0)