Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Бразилия президенти Мишель Темерга нисбатан текширув коррупция, қонуний ҳаракатларни амалга оширишга тўсқинлик ва жиноий гуруҳни ташкил этиш каби моддалар бўйича бошланди. Бу ҳақда мамлакат олий суди ҳужжатларида маълум қилинди, дея хабар беради «ТАСС».

Фото: AP

Фото: AP

«Мишель Мигел Элиас Темер Лулиага нисбатан текширув бошлашга рухсат бераман», — дейилади Олий суд судьяси Эдсон Факиннинг қарорида.

Мазкур матнга олдинроқ судга Бразилия бош прокурори Родригу Жано томонидан юборилган талабнома илова қилинган. Унда тергов материаллари келтирилган ва давлат раҳбарига қарши далиллар санаб ўтилган.

«Сенатор Аэсиу Невис президент Мишель Темер билан бирга аксилкоррупциявий терговга ё қонунчилик ташаббуслари ёки мазкур ишни олиб борадиган терговчилар тайинланишини назорат қилиш орқали халақит беришга уринган. Гап ҳуқуқий ҳаракатларга тўсқинлик қилишдек жиноят устида кетиши ҳам мумкин», — дейилади прокуратура сўровида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар