АҚШ бошчилигидаги халқаро коалициянинг ИШИДга қарши ҳаракатлари нефть инфраструктураси вайрон этилиши ва террорчилар даромад манбаси кескин камайишига олиб келди. Бу ҳақда АҚШнинг ИШИДга қарши кураш бўйича вакили Бретт Макгерк маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Унинг айтишича, ИШИДнинг нефть даромадлари 2014 йилдан бери энг паст даражага тушди.
«Коалиция операциялари натижасида 2,6 минг нефть ва газ манзиллари, 1,5 минг цистерна вайрон этилди. Бу эса ИШИД 2014 йилдан бери энг паст даромадга эга бўлишига олиб келди », — дея таъкидлади Макгерк.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)