Гондурас Венесуэладан ўзининг муваққат ишлар бўйича вакили Фернандо Ловони мамлакатдаги норозилик намойишлари сабаб чақириб олди. Бу ҳақда Гондурас Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Вазирлик вакилдан Венесуэладаги вазият бўйича ахборот олиш зарур эканлиги маълум қилди.
Шунингдек, дипломатни маслаҳатлашув учун чақириб олиш бу каби фавқулодда вазиятларда одатий амалиёт ҳисобланишини эслатиб ўтди.
Изоҳ (0)