АҚШда American Airlines авиакомпаниясига тегишли йўловчи самолёти бортида содир бўлган можаро сабаб уни иккита F-22 қирувчи самолёти кузатиб борди. Бу ҳақда Hawaii News’га таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Маълум қилинишича, парвоз пайтида туркиялик фуқаро учувчининг хонасига киришга уринган.
Шундан сўнг АҚШ Қуролли кучлари қўмондонлиги лайнерни кузатиб бориш учун иккита қирувчи самолётни учириш борасида қарор қабул қилган.
Самолёт қўнишни муваффақиятли бажарди, бузғунчи шахс эса қўлга олинди.
Изоҳ (0)