Эверестнинг 6 минг метр баландликдаги қиялигидаги ғорда яширинган Жанубий африкалик альпинист аниқланди. Райан Шон Деви Эверестга сайёҳат учун 11 минг доллар тўламаган ва расмийлардан яшириниб, чўққига кўтарилаётганди, дея хабар беради Daily Mail.
Хорижий сайёҳлар одатда гуруҳ бўлиб чўққига кўтарилади, шу сабабли ёлғиз Райан дарров эътиборни тортди. Давлат вакиллари унга яқинлашганда, альпинист тўсатдан қочишга тушди.
Узоқ давом этмаган таъқибдан сўнг қочоқ назоратчилардан яшириниш учун лагер тикланган ғордан топилди. У ўзини таништириб, режиссёр ва продюссер эканлиги, чўққига кўтарилиш учун пули йўқлигини тушунтирди.
«Чиптасиз» Деви тоғ этагига туширилди ва ҳужжатлари олиб қўйилди. Энди у икки баробар — 22 минг доллар миқдоридаги жарима тўлашига тўғри келади.
Шунингдек, унга 5 йил муддатга Непалга кириш ёки 10 йил мамлакат ҳудудидаги тоғларга кўтарилиш ман этилиши мумкин.
Изоҳ (0)