11 май куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Низоларнинг олдини олиш бўйича маркази директори Марсель Пешко билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ЕХҲТ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, минтақа муаммолари ва бошқа мавзулар ташкилот кун тартиби нуқтаи назаридан муҳокама қилинди.
2017–2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янада чуқурлаштиришдан томонлар манфаатдор эканлиги эътироф этилди.
Учрашувда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари коордиатори Жон МакГрегор иштирок этди.
Изоҳ (0)