Наманган шаҳридаги «Лола» даҳаси ҳудудида Ғ.Ботирнинг шубҳали ҳаракатлари ички ишлар ходимлари эътиборини тортди. Бу ҳақда «Дарё»га Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
У холислар иштирокида текширилганида қўлидаги целлофан пакетда ўткир ҳидли модда борлиги аниқланди. ИИБ экспертизаси унинг соф оғирлиги 2,976,51 грамм бўлган «марихуана» гиёҳвандлик моддаси эканлигини кўрсатди.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИБ тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилди. Ғ.Ботир тилхат билан очиқда қолдирилди.
Изоҳ (0)