Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро ички ишлар идораларига мурожаат қилиб, Чортоқ тумани, «Боғистон» маҳалласи ҳудудидаги фермер хўжалигидан нархи 6 миллион сўмлик оти ўғирлаб кетилганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Дарё»га Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Чортоқ туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни Чортоқ туманида яшовчи мактабнинг 8-синф ўқувчиси, 2002 йилда туғилган Ш.Мурод содир этганлиги аниқланди.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилди. Ш.Мурод тилхат билан ота-онасига топширилди.
Изоҳ (0)