Австралиялик сенатор Лариса Вейтерс парламент йиғилишида боласини эмизган биринчи аёл бўлди. Бу ҳақда, BBC’га асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Яшиллар партияси номзоди 9 май куни овоз бериш чоғида икки ойлик қизини эмизиб ўтирди.
Ўтган йили парламентда бола эмизишга рухсат берилган эди, аммо икки палатадан бирор депутат шу пайтгача ушбу ҳуқуқдан фойдаланмаган эди.
Изоҳ (0)