Ирландиядаги Мейо графлигида жойлашган Акилл оролининг Дуах қишлоғида 1984 йилда пўртана ювиб кетган пляж ўрнида янги пляж пайдо бўлди. Кучли тўлқин тошлар устига тонналаб қум тўкиб ташлади. Натижада оролда 300 метрли қирғоқ бўйи майдони пайдо бўлган, деб хабар берди The Guardian.
Маҳаллий ресторанлардан бирининг хўжайини Алан Гилти дам олиш учун пайдо бўлган янги жой, оролга туристлар оқимининг келишига ижобий таъсир кўрсатишига умид қилмоқда.
Акилл ороли Ирландия ғарбида жойлашган. Туристлар оролга қирғоқ бўйида ҳордиқ чиқариш учун келишади. Бу ерда «Ҳаворанг байроқ» мукофотига лойиқ кўрилган бешта пляж жойлашган.
Изоҳ (0)