Қозоғистоннинг Кўкшетау шаҳридаги Нўйон ҳазрат масжиди имом-хатиби Канат Кидирмин жума намозидан сўнг кўп болали онага автомобиль совға қилди. Бу ҳақда «Аzan.kz» хабар бермоқда.
Кутилмаган воқеа имомни Остонага кузатиш маросими чоғида рўй берди. Маросимда маҳаллий тадбиркорлар Канат Кидирминга миннатдорлик рамзи сифатида Toyota Camry автомобилини тақдим этди.
Машина калитини олган имом уни квартира харид қилиши учун мазкур масжид фаррошига топширишини маълум қилди. Турмуш ўртоғи вафотидан сўнг бир ўзи 7 нафар болани тарбиялаб келаётган аёл ижара уйда яшаётганди.
Изоҳ (0)