АҚШ Давлат департаментига Шимолий Кореяда америкалик фуқаро қўлга олингани маълум. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Биз АҚШ фуқароси Шимолий Кореяда қўлга олинганидан хабардормиз. Бундай ҳолатларда АҚШнинг КХДРдаги манфаатларини ҳимоя қиладиган Швециянинг Пхеньяндаги элчихонаси билан ишлаймиз», — дейилади Давлат департаменти баёнотида.
6 май куни Пхеньяндаги фан ва технологиялар университети ходими Ким Хак Сон қўлга олингани маълум бўлди. У қўпорувчилик фаолиятига алоқадорликда гумон қилинмоқда. Ким Хак Сон Шимолий Кореяда тутиб турилган АҚШнинг тўртинчи фуқароси бўлди.
Изоҳ (0)