Венесуэла расмийлари ўтган йил декабрида Амасонас штатида ғойиб бўлган Ми-17 вертолёти қулаган манзилдан 8 кишининг жасадини топди. Бу ҳақда мамлакат прокуратураси сайтида маълум қилинди, дея хабар беради «РБК».
Прокуратура матбуот хизматига кўра, ҳаво кемаси бортида жами 13 киши бўлган. Ҳозирда қолган қурбонларнинг жасади қидирилмоқда.
Ҳодиса жойида криминалистлар ишламоқда, бироқ ҳалокат сабаблари шу кунгача аниқланмади. Топилган жасадлар экспертизага юборилди.
Вертолёт 2016 йил 30 декабрида Пуэрто-Аякучо посёлкасидан ҳавога кўтарилган, бироқ парвоздан 40 дақиқа ўтиб, у билан алоқа узилганди. Ҳаво кемаси қолдиқлари 3 май куни Эсмеральда базасидан бир неча ўн километр узоқликда, бориш қийин бўлган тоғли ҳудудда топилди.
Изоҳ (0)