АҚШ президенти Дональд Трамп ва Перу етакчиси Педро Кучински телефон орқали мулоқот давомида Венесуэладаги сиёсий ва иқтисодий инқирозни муҳокама қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Президент Трамп Қўшма Штатлар Венесуэла халқига ёрдам кўрсатиш ва бу ердаги демократик тузилмаларни мустаҳкамлаш борасида Перу билан ҳамкорлик қилишини билдирди», — дейилади Оқ уй баёнотида.
Кучински, шунингдек, Перудаги тошқинлардан сўнг етказилган гуманитар ёрдам учун АҚШга миннатдорлигини билдирди.
Изоҳ (0)