Жанубий Корея қуролли кучлари 9 май куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари арафасида кучайтирилган жанговар ҳолатга келтирилди. Бу ҳақда мамлакат миллий мудофаа вазирлиги расмий вакили Мун Сан Гюн маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Қўшинлар жанговар тайёргарликнинг кучайтирилган тартибини сақлаб қолмоқда», — дея таъкидлади Мун Сан Гюн.
Расмий вакилнинг билдиришича, Шимолий Корея бу пайтда баллистик ракеталар учириши ёки ядро қуроли синовини амалга ошириши мумкин.
Изоҳ (0)