Риёд Сайф Сурия мухолифат ва инқилобий кучлар миллий коалициясининг янги раиси этиб сайланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Al Arabiya телеканалига кўра, хориждаги йирик мухолифат гуруҳининг Истанбулдаги овоз бериш натижалари шундан далолат бермоқда.
70 ёшли Риёд Сайф коалициянинг ҳисоб бўйича олтинчи раҳбари бўлди ва бу лавозимда Анас ал-Абдуни алмаширди. У 2012 йили, коалиция тузилаётганда унинг раис ўринбосари этиб сайланганди.
Изоҳ (0)