Покистон ва Афғонистон чегараси яқинида камида бешта афғон назорат-ўтказиш пунктлари йўқ қилинди ва бунинг оқибатида 50 нафарга яқин афғон ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Покистон армияси вакиллари маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Генерал майор Нодим Аҳмад Чаман чегара ўтиш жойидаги тўқнашувда икки нафар покистонлик аскар ҳалок бўлгани, яна тўққиз нафари жароҳатланганини билдирди.
Покистон армияси матбуот хизматига кўра, 30 апрелдан бошлаб «Афғонистон томони, тегишли огоҳлантиришларга қарамай, Кулли Луқмон ва Кулли Жаҳонгир қишлоқларида аҳолини рўйхатга олувчилар фаолиятига тўсқинлик қилиб келган».
Икки давлат ўртасида охирги ойларда террорчилар билан кураш борасида қарама-қаршилик кескин тус олгани сабабли Чаман чегара ўтиш жойи ҳозирда кишилар қатнови ва юк ташиш учун ёпиб қўйилди.
Изоҳ (0)