Шимолий Кореяда АҚШнинг яна бир фуқароси ҳибсга олинди. Бу ҳақда, Корея марказий телеграф агентлигига таяниб, Reuters маълум қилди, деб хабар беради «Газета.ru».
Америкалик киши КХДРга қарши ҳаракатларни амалга оширишда гумон қилиниб қўлга олингани билдирилмоқда.
У Шимолий Корея расмийлари томонидан тутиб турилган АҚШнинг тўртинчи фуқароси бўлди.
Олдинроқ Пхеньян халқаро аэропортида КХДРга гуманитар ёрдам етказиш дастурида иштирок этган америкалик ўқитувчи ҳибсга олингани маълум қилинганди.
Изоҳ (0)