Дунёнинг 20 давлати, жумладан, АҚШдан келган 7 мингдан ортиқ ҳарбий Иорданияда 7 май, якшанба куни бошланган ҳамкорликдаги машғулотларда иштирок этмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
«Биз ‘Шер ҳамлага шайланмоқда’ деб номланган машқлар бошланганини эълон қиламиз. Улар 18 майгача давом этади. Минтақа ва бутун дунё дуч келаётган террорчилик хавфи биздан ҳаракатларимизни бирлаштириш, мувофиқлаштириш ва тажриба алмашишни талаб қилмоқда», — дея таъкидлади Иордания армияси расмий вакили Холид аш-Шўро.
Машқлар сценарийсига ҳужум, мудофаа, аксилтеррор ва қидирув-қутқарув операциялари, шаҳар шароитидаги жанглар, кимёвий қурол қўллангандаги ҳаракатлар ва чегаралар хавфсизлигини таъминлаш киритилган.
Изоҳ (0)