4 майнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Эдуардс Стипрайс: Валюта сиёсати Ўзбекистонга инвестициялар жалб этилишига моне бўлмоқда. «Валюта сиёсатидаги ўзгаришлар европалик инвесторлар учун жиддий ишора бўлиб хизмат қилади», — деди Европа Иттифоқи элчиси.
2. Тошкент халқаро аэропортига Ислом Каримов номи берилди. Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида халқаро аэропортда йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати тубдан яхшилаш бўйича чоралар кўрилади.
3. Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон 24» телерадиоканалини ташкил этиш ҳақидаги қарорни имзолади. Янги канал яқин ойларда эфирга чиқиши кутилмоқда.
4. «Ўзбекистон» телеканали ички ишлар органларининг фаолияти танқид қилинган кўрсатувда саҳналаштирилган кадрлардан фойдалангани аниқланди. Маълум бўлишича, кўрсатувдаги болаларнинг уруш-жанжал қилаётгани акс этган лавҳа 2014 йилги дастурдан олинган.
5. Тошкентда вояга етмаган қизларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилган шахс қўлга олинди. Гумонланувчи жабрланувчи қизларни яланғоч ҳолда суратга тушириб, фотосуратларни қизларнинг ота-онаси ва ўқув муассасасига жўнатиш билан қўрқитган.
Изоҳ (0)