Тошкент шаҳридаги жами 60 та шаҳар оилавий поликлиникаларига 60 дона Damas русумли автомашиналар топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Бундан ташқари, ҳар бир поликлиникада тез тиббий ёрдам учун ихтисослашган хоналар ташкил этилиб, уларнинг узлуксиз ишловчи телефон рақамлари хонадонларга тарқатилган.
Қайд этишларича, ушбу машиналар Ўзбекистон Президентининг «Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига кўра харид қилиниши белгиланган 1200 та тез тиббий ёрдам автомобиллари ҳисобидан бўлмади.
Яқин кунларда Самарқанд шаҳар оилавий поликлиникаларида ҳам худди шундай Damas автомашиналари аҳоли хизматига топширилиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)