Тошкент шаҳрида маҳаллий вақти билан 16:10 да кучсиз ерости силкинишлари сезилди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Зилзила эпицентри Тожикистон ҳудудида бўлган. Эпицентрдаги магнитуда тахминан 4,8 ни ташкил этган.
«Тошкент» сейсмостанциясидан маълум қилишларича, Тошкентдаги силкинишларнинг кучи 2 баллдан ошмаган.
Қайд этиш жоиз, бу сўнгги 36 соат давомида Тошкент шаҳрида сезилган учинчи зилзиладир.
Изоҳ (0)