Халқ депутатлари Ўзбекистон туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизматидан «Дарё»га маълум қилишларича, сессия ишида ташкилий масала кўрилган.
Туман ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Аброр Бобораҳимов ўз вазифасидан озод этилган. У Фарғона вилояти бозорлар уюшмаси раиси лавозимига тайинланган.
Шу вақтгача Фарғона вилоятининг Фурқат тумани ҳокимининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Қаҳрамон Жўраев Ўзбекистон тумани ҳокими вазифасига тайинланган.
Изоҳ (0)